Ўртоқлик учрашуви. Голларга бой кечган ўйинда "Турон" ғалаба қозонди
Бугун Фарғонада “Турон” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Голларга бой тарзда кечган беллашувда Суперлига дебютантининг қўли баланд келди – 3:2.
Айниқса, “Турон” сафида иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчилар ўйин суръатини ўзгартирдилар ва ғалабага катта ҳисса қўшишди. Чунки ўйин давомида “Андижон” футболчилари икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олишларига қарамай, якунда “Турон” жамоаси ғалабани илиб кетди.
“Навбаҳор”дан таклиф қилинган ҳимоячи Ғиёс Комилов эса ўз ҳисобига дублни расмийлаштириб қўйгани эътиборга молик.
“Турон”нинг бошланғич таркиби: Акмал Ортиқов, Жаҳонгир Меҳмонов, Умид Қодиров, Достонбек Мелиқўзиев, Ғолиббек Сарибоев, Даврон Умиров, Музаффар Музаффаров, Абдураҳмон Абдулхақов, Билолхон Тошмирзаев, Умаржон Шарипов, Комронбек Абдуҳамидов.
Захирадагилар: Мирзоҳид Жалилов, Аслиддин Тоштемиров, Ғиёс Комилов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Исмоилжон Охунжонов, Суннатилло Эрматов, Жавоҳир Соҳибов, Ойбек Аҳматов, Жасур Ҳакимов, Абдулазизхон Абдурашидов, Баҳодир Акрамов, Дониёр Исмоилов.
“Андижон”нинг бошланғич таркиби: Жасур Умирзоқов, Суннат Турғунбоев, Усмонали Исмоналиев, Камрон Нажафалиев, Миркомил Локаев, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Сохибжонов, Суннат Мамадалиев, Камрон Саидазимов, Жамшид Ҳомидов.
Захирадагилар: Жавоҳир Қиличев, Ислом Асроров, Дилмурод Абдуқаҳҳоров, Муҳаммадали Турсунов, Дониёр Абдуманнопов, Даврон Фарҳодов, Асадбек Каримов.
Голлар: Фарҳод Сохибжонов, 11 - 0:1. Ғиёс Комилов, 47 - 1:1. Усмонали Исмоналиев, 56 - 1:2. Дониёр Исмоилов, 75 - 2:2. Ғиёс Комилов, 77 - 3:2.
Фикрлар