Ўртоқлик учрашуви. "Металлург"нинг "Сўғдиёна" билан ўйинида 4 та гол урилди

ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган бўшлиқни тўлдириш мақсадида бугун Бекободнинг “Металлург” жамоаси Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши назорат учрашувини ўтказди.

Қизиқарли курашлар остида кечган баҳсда дуранг натижа қайд этилди – 2:2. Бекободликлардан голларни Шаҳзодбек Убайдуллаев ҳамда Далер Шариповлар киритишди.

Эслатиб ўтамиз, “Металлург” Суперлиганинг 25-турини сафарда – Тошкентда “Бунёдкор”га қарши ўтказади. “Қалдирғочлар”га билан ўйин 23 ноябрь куни соат 16:00 да бошланади.

"Металлург" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!