Ўртоқлик учрашуви. "Сурхон" Хитой жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди
Халқаро ўртоқлик учрашувида "Сурхон" Хитойнинг "Шенси Унион" жамоаси устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди - 3:0. Голларни Артём Сокол, Камрон Сайдазимов ва Беҳзод Шамсиев киритди.
Эслатиб ўтамиз, жамоасининг учинчи ва ўзининг дебют голини урган Беҳзод Шамсиев термизликлар сафида кўрикдан ўтмоқда. Шунингдек, таркибда россиялик ҳужумчи Марат Тарек ҳам келиб қўшилган ва у ҳам кўрикдан ўтаётгани маълум қилинган.
Маълумот ўрнида, "Сурхон"нинг Шанхай вилояти Юй Линг шаҳрида ўтказаётган ўқув-машғулот йиғини 25 июль санасида якунига етади.
Фикрлар