Ўртоқлик учрашуви. Тошкентда КХДРни йирик ҳисобда енгдик
Ads

Ҳозиргина пойтахтимиздаги “Миллий” стадионда Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди.

Голларга бой кечган ўйин 4:0 ҳисобида терма жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўзбекистон - КХДР 4:0

Голлар: О.Аҳмедов 28' (пен), Т.Абдуҳолиқов 63', И.Сергеев 68', Д.Турсунов 90'+1'

  • 90+3'

    Ўйин якунланди. Ғалаба 4:0.

  • 90+1'

    Гоооол!!! Достон Турсунов ҳисобни 4:0 га етказди.

  • 90'

    Ҳакам ўйиннинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

  • 88'

    Эххх...Сергеев, Сергеев. Агар Игорнинг зарбаси аниқ бўлганида ҳисоб янада йириклашар эди. Футболчимиз қулай вазиятдан фойдалана олмади.

  • 84'

    Ўйиндаги дастлабки гол муаллифи Одил Аҳмедов ўз ўрнини Сардор Мирзаевга бўшатиб берди.

  • 83'

    Навбатдаги ўзгариш. Жалолиддин Машарипов ўрнига Қувондик Рўзиев майдонга туширилди.

  • 79'

    Хуршид Ғиёсовнинг йўллаган зарбасидан сўнг ҳисоб 4:0 га етиши мумкин эди. Аммо, зарба бироз ноаниқ бўлди.

  • 79'

    Рақиб терма жамоа сафида навбатдаги ўзгариш бўлди.

  • 78'

    Терма жамоамиз яна гол уришни мақсад қилган кўринади. Ҳужумлар тобора хавфли кўриниш олмоқда.

  • 77'

    Хавфли вазият!!! Одил Ҳамробековнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча хавфли кўриниш олди.

  • 74'

    Таркибимизда навбатдаги ўзгариш юз берди. Бугун дебют қилган Достон Ибрагимов ўз ўрнини бошқа бир дебютант Хуршид Ғиёсовга бўшатиб берди.

  • 72'

    Шимолий Корея терма жамоаси футболчилари жарима майдони яқинида жарима зарбаси тепишди. Аммо...ноаниқ.

  • 68'

    Гооол!!! Сергеев раҳим ҳимоячисининг қўпол хатосидан унумли фойдаланди ва ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.

  • 66'

    Таркибимиздаги учинчи ўзгариш юз берди. Икром Алибоев ўрнига Остон Ўрунов ўйинга қўшилди.

  • 65'

    Ўйиндаги иккинчи голга муаллифлик қилган Абдухолиқов ўрнига Игор Сергеев майдонга тушди.

  • 63'

    Гоооол!!! Темурхўжа Абдухолиқов рақиб дарвозасини ишғол этди. Ҳисоб 2:0.

  • 62'

    Шимолий таркибида дастлабки ўзгариш бўлди.

  • 61'

    Терма жамоамиз рақиб жарима майдони томонида фаолликни оширмоқда.

  • 60'

    Акрам Комиловнинг қанотдан оширган тўпини рақиб футболчиси бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи эса муваффақиятсиз якунланди.

  • 57'

    Кореяликлар майдон марказида устунлик қилишмоқда.

  • 55'

    Жалолиддин Машарипов рақибнинг хатосидан сўнг қарши ҳужумга ўтиб кетган эди. Аммо унинг қанотдан оширган тўпига ҳеч бир футболчимиз етиб келолмади.

  • 53'

    Хавфли вазият!!! Кореялик футболчи узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Қувватов эса зарбани қийинчилик билан қайтарди.

  • 50'

    Жарима майдони яқинида Акром Комиловни рақиб футболчилари қўполлик эвазига тўхтатишди. Жаримадан оширилган тўпга эса Достон Турсунов ноаниқ зарба берди.

  • 48'

    Кореяликлар иккинчи бўлимни анча фаол бошлашди.

  • 45'

    Терма жамоамиз сафида илк ўзгариш бўлди. Ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган Ҳожиакбар Алижонов ўрнига Даврон Ҳошимов туширилди.

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45+2'

    Ҳакам биринчи бўлимга якун ясади. Ҳозирча футболчиларимиз 1:0 ҳисобида олдинда боришмоқда.

  • 45'

    Ҳакам учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

  • 28'

    Одил Аҳмедов пенальтини аниқ амалга оширди ва терма жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 25'

    Ҳакам жарима майдони ичида Машариповни йиқитгани учун Шимолий кореялик футболчи  Ри Чанг Хога сариқ карточка кўрсатди ва пенальти белгилади.

  • 10'

    Шимолий Корея терма жамоаси футболчилари нисбатан қўпол ўйин кўрсатишмоқда.

  • 4'

    Ҳар иккала терма жамоа аъзолари эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда.

  • 1'

    Туркманистонлик ҳакам учрашув бошлангани ҳақидаги ҳуштагини чалди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Elyorbek
07/06/2019 21:54
Kuperga aytish kerak yoshlar juda zor oynadi
Shaxriyor Xolmamatov
07/06/2019 22:14
O'zbekiston bugun ajoyib o'ynadi. Bravo!
&
Rescara
07/06/2019 22:12
Шимолий кореяни ютиб жуда хурсан булиш шартмас. Купер бечора олдинга деб томоги йиртилиб кетсаям оркага ташиди бизни дангасалар. Стадионда куперни тепасида утириб рахмим келди бечорага.
&
Navbahor muhhlisi
07/06/2019 22:09
Endi Kuper daxoo bolla tez oshga
&
Elyorbek
07/06/2019 21:53
Sal oxshadi oyin bolarkanu yoshlardi qoysa qayada yo qaryalardi qoyip ana yoshlar ota zor oynashdi
J Abdumannobov
07/06/2019 20:59
YouTubedan nmaga obermayabsla? Bowqa keraksz oyinlard oberaslar TJ oyinlarini obermesla ozimizda bolyabdyu safardamas
&
Surxon turon
07/06/2019 21:08
Quying kurivip yotmag uyinda umuman mano mantiq yuq