Ўрунов адолатсизлик қурбоними?

Россия премьер-лигасининг еттинчи туридан ўрин олган марказий дерби – ЦСКА ва “Спартак” учрашувининг таҳлили ҳамон давом этмоқда.

Россиянинг энг кўп ўқиладиган сайтларидан бири sports.ru экспертлари мазкур учрашувни бошқарган москвалик ҳакам Сергей Карасовнинг бир неча ўхшаш вазиятларда турлича қарор қабул қилганига эътибор қаратди.

Ана шундай вазиятлардан иккитасида Остон Ўрунов бош ролда бўлгани биз учун аҳамиятли. Деярли бир хил икки вазиятда ҳам бош ҳакам мезбонлар фойдасига қарор чиқаргани кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди.

6dd5a1b6964ba30ce9e6e7b6e2c5e72d

- Сариқ карточка кўрсатиш масаласида ҳам Карасев сусткашликка йўл қўйганини кўриш мумкин. Бир вазиятда ЦСКА етакчиси Никола Влашич ўзини чиройли усулда алдаб ўтган Остон Ўруновни қўллари билан ушлаб, тўхтатиб қолди. Ҳужумни бузган Влашичга огоҳлантириш берилмади.

Орадан беш дақиқа ўтиб, яна шундай ҳолат такрорланди. Бу гал Остон Ўрунов рақиб футболчиси Константин Марадишвилини ушлаб қолди ва шу тариқа ҳужумни тўхтатгани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди, - деб ёзади сайт экспертлари.

Кўриниб турибдики,  бош ҳакам Сергей Карасев Остон Ўрунов билан боғлиқ икки вазиятда бироз адолатсизликка йўл қўйган.

Яна бир машҳур нашр - sport-express.ru “Спартак”да дебютини нишонлаган Александр Кокорин иштирокини таҳлил қилар экан, унинг ўйинининг айрим жиҳатларини москваликларнинг яна бир янги ўйинчиси Остон Ўрунов билан солиштирди.

- Кокорин илк учрашувида 40 дақиқа ўйнади. Бу вақт мобайнида у атиги тўққиз марта тўпга тегинди. Таққослаш учун у билан бирга ўйинга қўшилган Александр Соболев 24 марта тўпни қабул қилиб олди. Заҳирадан ўйинга қўшилган учинчи футболчи – Остон Ўрунов эса, 77-дақиқада майдонга тушганига қарамай, 18 марта тўп билан муомала қилди. Бунга сабаб, Кокорин жамоавий ўйинга киришиб кета олгани йўқ. Ўрунов эса, тўпни ўзида ушлаб туриш, рақибларини алдаб ўтишдан чўчиётгани йўқ, - деб ёзади sport-express.ru мутахассиси Наталья Юрина.

Ўз вақтида “Спартак”да мураббий лавозимида ишлаган футбол мутахассиси Валерий Гладилин ҳам ўйин борасида euro-football.ru  сайтига ўз фикрларини билдирди.

1587214819_fr1_184274_1

- Баҳс эмоцияларга бой бўлди. Ўйин менга ёқди. Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Кокорин ЦСКА  даражасидаги жамоа билан ўйинга тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Ундан ҳафсалам пир бўлди.  Понсе зўр ўйнади. Ларссон ҳаракат қилди. Менга Ўруновнинг ўйини ёқди. У фаол, қўрқмай ўйнайди, масъулиятни ўзига олишдан ҳайиқмайди. Лекин жамоадошлари билан бир бирини тушуниш борасида камчилиги кўзга ташланмоқда. Майдон маркази ва ҳужум ўртасида комбинацион боғлиқлик бўлиши керак. Ўйинчилар бир бирини ҳис қилиши лозим. Ҳозирча Остонга шу хусусиятлар етишмаяпти. Лекин ақл билан ўйнайдиган юқори салоҳиятли ўйинчи экани билиниб турибди, - деди тажрибали мураббий Валерий Гладилин.

Эслатиб ўтамиз, “Уфа” сафида ўнта учрашувдан сўнг, янги мавсум олдидан “Спартак” жамоасига трансфер қилинган Остон Ўрунов премьер-лиганинг сўнгги икки учрашувида захирадан майдонга тушди.

“Спартак”да бу ишни фақат Ўрунов уддалайди. Уни кўпроқ ўйнатинг!

Россиянинг энг муҳим дербисида Ўрунов “яширин қурол”ми?

Ўрунов, ўйнасанг Рой Кин ёки Гаттузодек ўйна!

“Спартак”нинг энг қиммат футболчиси кетишига Ўрунов сабабчими?

Шомуродов, Жалолиддинов ва Ўруновга Европа эшиги очиладими?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ibrohim Kuziev
16/09/2020 07:16
super liga Hakamlar shunday qilsa tarafini oladi ayniqsa paxtakorga yon bosadi bu odiy holat oston bunga urganip ketgan