Ўрунов БААга йўл олди!

Россия премьер-лигасида чемпионлик учун курашишни мақсад қилган “Спартак” чемпионатнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлади.

13 январь куни футболчилар “Лужники” стадионида ташкил этилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 14 январдан ўн кун давом этадиган дастлабки ўқув-машғулот  йиғини Бирлашган Араб Амирликларида ташкил  этилади.

full (1)

Биринчи йиғинда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кўтаришга қаратилади.

Доменико Тедеско бошчилигидаги мураббийлар штаби БААдаги йиғинга қуйидаги футболчиларни таклиф қилди.

Дарвозабонлар: Тимур Акмурзин, Александр Максименко, Артём Поплевченков, Артём Ребров, Александр Селихов;

Ҳимоячилар:  Айртон, Георгий Жикия, Илья Гапонов, Андрей Ешченко, Самуэль Жиго, Илья Кутепов, Руслан Литвинов, Виктор Мозес, Павел Маслов;

Ярим ҳимочилар:  Никита Бакалюк, Зелимхан Бакаев, Максим Глушенков, Роман Зобнин, Михаил Игнатов, Алекс Крал, Дмитрий Маркитесов, Степан Оганесян, Наиль Умяров, Остон Ўрунов;

Ҳужумчилар:  Александр Кокорин, Жордан Ларссон, Эсекель Понсе, Александр Соболев, Педро Роша.

“Спартак”нинг янги футболчиси – Йоррит Хендрикс жамоа сафида БААда қўшилади.

Ўрунов “Спартак”га қайтди. Уни жиддий синов кутяпти

Ўрунов – Премьер-лиганинг ҳар қандай клубини кучайтиришга қодир!

руновни Европада кутишяптими?

Ўруновдан хушхабар!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)