Ўрунов ҳафта ўйинчиси бўлиш учун даъвогар!

Ҳамюртимиз Остон Ўрунов ОФК томонидан Европа клубларида тўп тепаётган энг яхши осиёлик футболчи бўлиш учун номзодлар қаторида эътироф этилди.

Остон Ўрунов "Спартак" Москва, Ўзбекистон

90 дақиқа, 1 гол, 91 тўп узатиш, 92% узатмалар аниқлиги ("Родина" - "Спартак" 1:5)

19 дақиқа ("Рубин" - "Спартак" 0:2)

"Ўрунов учун ажойиб кечаётган 2020 йил унинг Россия кубоги доирасида "Родина"га қарши баҳсда дебют голини киритгани билан давом этмоқда. 19 ёшли футболчининг голидан ташқари, жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбалари, ярим ҳимоя чизиғидаги фаол ўйини ҳам эътирофга лойиқ",-дея таърифлади ОФК расмий сайти.

15-21 сентябрь оралиғидаги самарали ўйинлари натижасида бир нечта кучли футболчилар бу соврин учун курашмоқда. Ғолиб овоз бериш йўли орқали аниқланади ва унинг сўнгги муддати 26 сентябрь этиб белгиланган.

Ҳамюртимизга овоз беринг!

https://www.the-afc.com/news/afcsection/vote-for-your-afc-international-player-of-the-week-x2064

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!