Ўрунов жамоаси ожиз нуқтасини кучайтирди (Фото)
"Уфа" ҳимоячи Неманью Милетич билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Неманья бошқирдистонликлар сафига эркин агент мақомида келиб қўшилди. 29 ёшли футболчи "Црвена Звезда" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳимоячи фаолияти давомида "Раднички", "Сопот", "Мачва", "Явор" ва "Партизан" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, айни дамда "Уфа" РПЛ турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда. Аввалроқ жамоа собиқ футболчиси Остон Ўруновни ҳам ижарага олган эди.
Фикрлар