Ўрунов: Машарипов майдонда, Жепаров захирада, мени эса сотиб юборишади!
Хабарингииз бор, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов ҳозирда Эроннинг "Персеполис" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Легионеримиз Эроннинг энг рейтинги баланд кўрсатувларидан бирида мехмон бўлди.
Бошловчи унга анча қитмир савол берди:
Сервер Жепаров, Жалолиддин Машарипов ва Остон Ўрунов. Бу уч футболчини бирини майдонга туширинг, иккинчиси захирада қолсин, учинчисини сотиб юборинг!
Унинг жавоби эса қуйидагича бўлди:
Машарипов майдонга тушади, Жепаров захирада қолади. Мени эса сотиб юборишади. Сабаби, мени трансферимдан каттагина пул ишлаб олиш мумкин", - деди 24 ёшли вингер.
Фикрлар