Ўрунов майдонга кеч туширилган баҳсда "Уфа" ўз уйида йирик мағлубиятни қабул қилиб олди
Россия Премьер-лигасининг 22-тури доирасида "Уфа" ўз майдонида "Рубин"ни қабул қилди. Унда меҳмонлар 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Ҳамюртимиз Остон Ўрунов учрашувнинг 83-дақиқасида майдонга туширилди.
Мағлубиятга учраган "Уфа" 15-поғонада қоладиган бўлди.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Ҳакам атиги 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Ивановнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 87'
Ивановга сариқ карточка кўрсатилди.
- 83'
Ваниҳоят, Ўрунов Кротовнинг ўрнига майдонга тушди.
- 82'
Деспотовичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 80'
Макаровнинг узатмасини ҳимоячилар тепиб юборди.
- 77'
Уфаликларнинг навбатдаги қоидабузарлиги ҳам ҳакам томонидан жазосиз қолдирилди.
- 75'
Жемалетдинов ўрнига Сисуев майдонга тушмоқда.
- 74'
ГОЛ! Самошников ўз вазиятидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.
- 74'
Кротовнинг жарима майдонига узатмаси ўтмади.
- 71'
Морозов ушбу тўпга етиб кела олмаслиги аниқ эди. Пас бироз ноаниқ йўналиш олганди.
- 69'
"Рубин" бурчак тўпини тезда ўйинга киритиб юборди.
- 68'
Самошниковнинг зарбасини Беленов қайтарди.
- 66'
"Рубин" бурчак зарбасини қисқа пас билан ўйнаб кетди.
- 65'
"Уфа" босим уюштиришда давом этмоқда.
- 62'
"Уфа"нинг бурчак зарбаси хавфли чиқмади.
- 60'
Морозовнинг зарбасини Дюпин қайтарди.
- 57'
Макаровнинг узатмаси йўлини ҳимоячилар тўсиб қолди.
- 56'
Костюков тўпни қабул қилишда рақибга нисбатан қоидани бузди.
- 53'
Кротовнинг жарима майдонига узатмаси ўхшамади.
- 48'
Жемалетдиновнинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 47'
Морозов ўрнини эса Бауэр тўлдирди.
- 47'
Камилов ўрнига Иванов майдонга тушди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Биринчи тайм якунланди.
- 43'
ГОЛ! Хвича ўзига узатилган тўпдан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
- 40'
Андричга узатилган тўп анча кучли кетди.
- 34'
Голубевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 33'
Камиловнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 31'
ГОЛ! Денис Макаров ниҳоят, гол урди.
- 29'
Абильдгор сариқ карточка ишлаб олди.
- 28'
Хвичанинг навбатдаги зарбаси ноаниқ кетди.
- 26'
"Уфа"нинг жарима зарбасини Милетич дарвозага йўллай олмади.
- 24'
Кварацхелиянинг кросси ўхшамади.
- 23'
Тўп назорати "Рубин"да.
- 20'
Владислав Камиловнинг бу галги қўполлиги сариқ карточкага лойиқ кўрилди. "Уфа" ҳимояланишда давом этади.
- 19'
Хвича яна тўпни идеал тарзда қабул қилиб олди. Аммо зарбага ҳимоячилар имкон бермади.
- 17'
Абильдгорнинг зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетмоқда. "Рубин" тез орада ҳисобни очиши ҳам ҳеч гап эмас.
- 16'
"Уфа"дан яна бир стандарт. Панин бу гал ҳам ҳимоячини кечирди.
- 14'
"Рубин"нинг навбатдаги 2 та бурчак зарбаси ўхшамади.
- 12'
Узоқ масофадан йўлланган хавфли зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди. "Уфа"га Остон етишмаяпти! :)
- 11'
"Уфа" футболчиси қоида бузди. "Рубин"да навбатдаги стандарт.
- 9'
"Рубин" босим уюштиришда давом этмоқда. Ҳимоячилар ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди.
- 8'
"Рубин" ижросидаги иккинчи бурчак зарбаси ҳам бесамар кетди.
- 6'
Андричнинг зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди.
- 4'
"Рубин" бурчак тўпини тезда ўйинга киритиб юборди. Ҳужум бартараф этилди.
- 4'
Кварацхелиянинг юриши тўхтатилди. Бурчак зарбаси рубинликлар ҳисобига!
- 1'
Учрашувга старт берилди.
- 0'
Ўйинни Игорь Панин бошқариб боради.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. "Уфа" - "Рубин" баҳсининг матнли трансляциясини бошлаймиз. Уни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар