Ўрунов сафга қайтган, лекин...

Россия премьер-лигасининг 28-турида “Уфа” сафар учрашувида ЦСКА билан куч синашади.

Кўпчиликни ушбу баҳсда уфаликларнинг ўзбекистонлик легионери Остон Ўрунов масаласи қизиқтирмоқда. Ҳамюртимиз жароҳат туфайли 3 апрелдан бери майдонга тушгани йўқ.

Айни пайтда Ўрунов жароҳатини қутилиб, умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган.

Остоннинг ЦСКА қарши учрашувда қатнашиш имконияти ҳақида “Уфа” бош директори Шамиль Газизов ойдинлик киритди.

- Остон Ўрунов бир неча кун аввал, умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. У ЦСКА қарши ўйнашга қодир, лекин тўлиқ 90 дақиқа фаол ҳаракат қила олмайди. Қолган футболчиларнинг ҳаммаси ўйинга тайёр, - деди Шамиль Газизов.

 ЦСКА – "Уфа" учрашуви 1 май куни Тошкент вақти билан 18:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
29/04/2021 22:21
ОСТОН ОМАДИНГНИ БЕРСИН ХУДОЙИМ.