Ўрунов “Спартак”ни кучайтиролмайди!

Айни пайтда Қозоғистоннинг “Астана” жамоасини бошқараётган собиқ “спартакчи” Андрей Тихонов Москва клубида бўлаётган воқеаларга ўз муносабатини  билдирди.

- Тўғри баҳо бериш учун клубдаги вазиятни ичидан билиш керак. Шуниси аниқки, Ўрунов, Кокорин ва Мозес жамоани кучайтира олмайди. Кокоринни нега олишганини умуман тушунмадим. Ҳамма бундан кўпини кутганди. Мухлислар бу трансферларни қабул қила олмаяпти, - деди Тихонов.

“Спартак” жорий мавсумда чемпионлик учун курашаётган бўлса-да, бош директор Шамиль Газизовнинг трансфер сиёсати муваффақиятсизликка учради. Бунинг натижасида “Уфа”дан олиб келинган мутахассис клубни тарк этадиган бўляпти. Газизовнинг кетиши у трансфер қилган Остон Ўруновнинг фаолиятига ҳам таъсир қилмоқда.

Москвада “ўзбекча дербини” кўра олмадик

Кутилмаган янгилик. Тедеско Ўруновдан воз кечди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!