Асосий мазмунга ўтиш

Ўрунов ва жамоадошларининг “сири” фош бўлди

Карантиндан кейин шунақа бўлади.

Ўзбекистонлик легионер Остон Ўрунов тўп сураётган “Уфа” жамоаси коронавирусга тест топширганидан кейин Челябинск вилоятида икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Жамоа бош мураббийи Вадим Евсеев машғулотлардан олган дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Илк машғулотдаёқ футболчиларимизнинг анчадан буён тўпга тегмагани фош бўлди. Ҳозир, асосан югуриш билан шуғулланяпмиз. Энди секин-аста тўп билаш ишлашни йўлга қўямиз. Олдимиздаги мақсадлар сари интилаверамиз, - деди Вадим Евсеев.

Остон Ўрунов  ва унинг жамоадошлари 4 июнга қадар ўқув-машғулот йиғинларида жисмоний ҳолатларини мустаҳкамлаш бўйича шуғулланади.  

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ