Ўрунов ва Кокориннинг қисмати бирми? (Ғалати ўхшашлик)
“Спартак” жамоасига Остон Ўрунов билан бир пайтда келга Александр Кокориннинг массажчиси Сергей Колесников пойтахт клуби тиббий хизматини танқид остига олди.
- Эътибор беринг, “Спартак”га Остон Ўрунов келганидан кейин кетма-кет жароҳат олди. Кокоринда ҳам шундай бўлди. Мен ҳали Москвага етиб келмасимда, Сашанинг оёқ мушаклари шикастланди. Ультратовуш текширувида муаммони аниқлай олишмаган, укол қилиш керак эди. Оддий эътиборсизлик бўлган. Футболчини асосий гуруҳга қўшишди, жароҳат кучайиб кетди. Мен шундан сўнг етиб келдим, - деди Сергей Колесников.
Қишки трансферлар вақтида ҳар икки футболчи “Спартак”ни тарк этди. Александр Кокорин “Фиорентина”га, Остон Ўрунов “Уфа”га ўтди.
Қизиғи шундаки, янги жамоаси сафида учтадан учрашувда майдонга тушган ҳар икки футболчи яна жароҳат олиб сафдан чиқди.
Фикрлар