Ўрунов ва Юран можароси давом этади...
“СКА-Хабаровск” бош мураббийи Сергей Юран ўтган йилнинг декабрида “Спартак”нинг ўзбекистонлик легионери Остон Ўруновнинг ёши 4-5 йилга кичрайтирилгани ҳақида айтганди. Унинг бу иддаоси катта шов-шув ва эътирозларга сабаб бўлган эди.
Бу масалага эътибор қаратган Россия футбол иттифоқи Этика қўмитаси суриштирув ўтказиб, Юранни айбдор, деб топди ва унга 250 минг рубль миқдорида жарима белгилади.
Маълумотларга қараганда, Сергей Юран айбини тан олмаган. Россиялик мураббий уч кун ичида Этика қўмитасининг қарорига қарши апелляция беришини маълум қилди.
- Тегишли ҳужжатларни бугун қўлимга тегди ва юристим уларни ўрганиб чиқяпти. Уч кун ичида протест киритишимиз мумкин ва биз шундай қиламиз ҳам. Бу ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Мен чорак миллион рубль миқдоридаги жаримага тортилаётган биринчи одам бўлсам керак, - деди Юран.
Фикрлар