Ўрунов захирадан ўйинга қўшилган баҳсда "Уфа" мағлуб бўлди

Россия Премьер-лигаси 6-туридан ўрин олган "Уфа" ҳамда "Крилья Советов" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда Никита Чернов ва Максим Глушенковнинг голлари эвазига ҳисобни ишончли кўринишга келтириб олган меҳмонлар иккинчи таймда 1 киши кам бўлиб қолди. Майдондан четлатилган Ежов сабабчи бўлган пенальтини бошқирдистонликлар тўпурари Агаларов голга айлантирди. Легионеримиз Остон Ўрунов 71-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Ушбу ғалабадан кейин "Крилья Советов" очколари сонини 7тага етказиб олди ва 9-ўринга кўтарилди. 12-поғонадаги "Уфа" ҳисобида 5 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!