Ўруновни Россияга қандай бориб қолганини эслашди

“Уфа” жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Евсеев ўзбекистонлик легионер Остон Ўруновнинг уфаликлар таркибига қандай қўшилганини эслади.

- Ўруновнинг трансфери ўша даврдаги “Уфа” бош директори Шамиль Газизовнинг лойиҳаси эди. Мен уни кўп кўрмаганман. Кипрдаги ўқув-машғулот йиғинидан бир ҳафта олдин Шамиль Газизов менга “Валентинич, жамоага Ўзбекистондан бир бола кўрик учун келишига қарши бўлмайсанми?”,  - деб сўради. Остон кўрикка келди. Иккинчи йиғинда уни таркибга қўшиб олдик, - деди ўша пайтларда "Уфа" бош мураббийи бўлган Вадим Евсеев.

Остон Ўрунов 2020 йилгинг февралида уфаликлар билан шартнома имзолади. Ёзги трансферлар вақтида эса Шамиль Газизов ўзбек футболчисини ўзи бош директор этиб тайинланган “Спартак” жамоасига олиб ўтди. Москваликлар таркибида ҳамюртимиз жами 9 та учрашувда битта гол урди. Қишки трансферлар вақтида Ўрунов жамоадан кетиши ёки “Спартак-2” таркибига ўтказилиши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Lochinlarga baland parvoz ....
17/01/2021 17:54
Остон узи зур,иктидорли футболчи сени руслар синдиришяпти уйин бермай.юю лекин сен узинг купрок тренировка килавер,сени келажагинг олдинда....терма жамоага кераксан..