Ўруновнинг жамоаси иродали ғалабага эришди

Дубайда йиғин ўтказаётган "Спартак" жамоаси бугун "Шахтёр" клубига қарши назорат ўйини ўтказди. "Жебел Али" спорт мажмуасида кечган учрашувда москваликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Остон Ўрунов беллашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа давомида майдонда фаол ҳаракат қилди.

Солигорскликлар сафида Шаҳзод Убайдуллаев 83-дақиқада захирадан майдонга тушди. "Спартак" эртага "Рига" жамоасига қарши назорат баҳсида майдонга тушса, "Шахтёр" 9 февраль санасида "Пюник" билан куч синашади.

Назорат ўйини

"Спартак" (Россия) - "Шахтёр" (Беларусь) 2:1

Голлар: Айртон (76), Соболев (80) - Филипенко (26).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!