Ўруновнинг жамоасини Испанияни "Евро-2020"га олиб чиққан мутахассис бошқариши мумкин
Москванинг "Спартак" клуби раҳбарияти испаниялик мутахассис Роберто Моренога қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sport24 нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, москваликлар амалдаги бош мураббий Доменико Тедеско ўрнига айнан Моренони олиб келмоқчи. Боиси, Тадесконинг амалдаги шартномаси мавсум охирида ўз ниҳоясига етади ва у ушбу келишувни узайтиришни хоҳламаяпти.
43 ёшли Морено айни дамда ишсиз ҳисобланади. У Испания терма жамоасини “Евро-2020”нинг финал босқичига олиб чиқди.
Бундан аввалроқ, "Спартак" "Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Кике Сетьен билан ҳам алоқага чиққани ҳақида хабар берилган эди.
Фикрлар