Ўруновнинг трансфер пуллари қаерга кетди?

Остон Ўруновни Россия футболига олиб кирган “Уфа” жорий мавсумда премьер-лигада рақобатга дош бера олмаяпти. Ўтган йилги ишончли ўйинлари билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонган жамоа жорий мавсумда премьер-лига аутсайдерига айланиб қолди.

“Уфа”нинг бу ҳолатга тушиб қолиши кўп жиҳатлан етакчи футболчиларнинг бошқа жамоаларга трансфер қилингани ва уларнинг ўрнига муносиб ўринбосарлар топилмагани билан боғлиқ. Айниқса,  ўтган мавсумда қисқа муддатда уфаликларнинг етакчи ўйинчисига айланган Остон Ўрунов, шунингдек, Даниил Фоминнинг бошқа жамоаларга кетгани “Уфа”нинг шаклланган ўйинини сочиб юборди.

rue2dd976969d

“Уфа” клуби директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов журналистларга берган интервьюсида Остон Ўруновнинг кашф этилиши ва “Спартак” жамоасига трансфер қилинишига оид янги маълумотларни ошкор қилди.

- Биз ёзги трансферлар даврида асосий футболчиларимиз – Даниил Фоминни “Динамо”га, Остон Ўруновни “Спартак”га трансфер қилдик. Уларни ушлаб қола олмасдик. Шундай қилмаганимизда қолганларга маош бериш учун ҳеч нарсамиз бўлмасди. Аминманки, агар кетганларнинг ўрнига футболчи олиб келиш билан Шамиль Газизов шуғулланганида муносиб ўринбосарлар топилган бўларди.

Газизовнинг ажойиб хусусиятлари бор. Масалан ўтган қишда Остон Ўруновнинг трансфери учун умуман пулимиз йўқ эди. Коронавирус пандемияси бошланган, ҳомийларимиз асосий эътиборини коронавирусга қарши курашишга қаратган эди. Шунда мен Газизовга “Ўруновни олишимиз керак, лекин пулим йўқ. Бир ўйлаб кўрчи, нима қилсак бўларкин. Остон ярқ этиб порлай олади”, дедим. Газизовнинг ўзи пул топиб, Остонни олиб келди.

Шу жойда эътиборга молик бир жиҳат бор. Биз Ўруновнинг трансферини қимматроққа сотишимиз мумкин эди. Лекин Шамиль уни ўзи қаерга керакли, деб ҳисоблаган бўлса, ўша ерга олиб ўтди. Ўруновнинг олиб келинишидаги ҳолат эсимда тургани учун Газизовнинг қарорига эътироз билдиришга маънан ҳаққим йўқ эди.

- Остон Ўруновга ЦСКА ва “Рубин” ҳам қизиқиш билдирганди. Улар “Спартак”дан кўпроқ сумма таклиф қилганмиди?

- Бу клубларнинг таклифлари бўйича деталларни ошкор қилишим, уларга ёқишига амин эмасман. Улар кейинчалик Остонни ўрнига олган футболчиларга эътибор қаратсангиз, қайси типаждаги ярим ҳимоячи керак бўлганини дарров билиб оласиз.

Лекин бу клублар билан яхшигина савдолашиш мумкин эди. Бироқ, Шамиль  Ўруновни топди, уни Россияга олиб келди, трансферини тўлади. Ҳаммасини ўзи ҳал қилди. Мен Газизовга нима дея олардим? “Йўқ, энди биз фойда кўришимиз керак”, дейишим керакмиди? Мен бундай қилолмайман.

Таъкидлашим керакки, қийинчилик даврида барча футболчиларнинг маошларини фақатгина  Ўрунов ва Фомин трансферидан тушган маблағдан тўладик, - деди Ростислав Мурзагулов.

1604212209_oston-ururnov-680x420_1

Маълумки, “Спартак” клуби  Остон Ўруновнинг трансфери учун “Уфа”га 1,5 миллион евро ўтказган. Остон эса, москваликлардан йилига 600 минг евро миқдорида маош олиши ҳақида хабарлар тарқатилганди. Шунингдек, ЦСКА ва “Рубин” Остон Ўруновни олиш учун уфаликларга икки миллион евро ва кейинги трансферлардан бонус ваъда қилган. Бироқ, Россия футболи учун Остонни кашф қилиб берган Шамиль Газизов ўзбекистонлик легионерни ўзининг янги иш жойи – “Спартак” клубига олиб кетди.

Ўрунов “Спартак”нинг “супертрансферига” халақит қиляптими?

Ўрунов жароҳатдан қутилдими? Бош директор сўнгги маълумотни эълон қилди

ProSports Management: Ўруновнинг агенти жуда жиддий одам, Остонга ҳамон янги таклифлар бор!

Ўруновнинг жароҳати ҳақида янги маълумот

Мураббий Ўруновнинг юлдуз даражасига етишига ишонмоқда

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Okasi
13/11/2020 23:58
Ҳайит ўтди, ҳинони.... Энди, ундай, бундай диган билан лойқаган сув тинмайди!!!