"Осасуна" - "Барселона": Матнли трансляция

Испания Ла Лигаси 26-туридан ўрин олган "Осасуна" - "Барселона" баҳсини сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боринг. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Барса" ўз уйида муҳим 3 очкони қўлга киритди. Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Фирпо сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 88'

    Альба ўрнига Фирпо ўйинни давом эттиради.

  • 87'

    Педри ўрнига Рикки Пуч ўйинга қўшилади.

  • 83'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мориба вазиятдан унумли фойдаланди ва ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди.

  • 77'

    Педрининг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди!

  • 71'

    Рубен Гарсия ўрнига Адриан ўйинга қўшилди.

  • 67'

    Гризманн ва Бускетс ўрнига Мориба ҳамда Брейтвейт ўйинни давом эттиради.

  • 62'

    Ўзгариш: Энрике Барха ўрнига Хорхе ўйинга қўшилди.

  • 57'

    Месси бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 56'

    Лангле тўпга қўпол тарзда чиқиб келди. Фол.

  • 53'

    Қандай қилиб?! Дембеле тўпни ўзида олиб турган пайтида ҳимоячи уни тўпсизлантириб кетди!

  • 49'

    Альба офсайдда қолиб кетди.

  • 46'

    "Барселона" таймни ўзгаришлар билан бошлаб олди: Самуэль Умтити ўрнига майдонга Усман Дембеле тушди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    1-бўлим якунланди!

  • 45+'

    1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    "Барселона" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келтира олмади.

  • 44'

    Мессининг узатмаси ҳимоячига тегиб, тақарига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.

  • 42'

    Умтити қўпол ўйнади. ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 37'

    Оскар Мингеса қўли билан ўйнади. Фол.

  • 34'

    Рубен Гарсия дарвозани ишғол қилишга жуда яқин эди, бироқ сўнгги сонияда Тер Штеген пайдо бўлди ва хавфни бартараф этди.

  • 30'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мессининг ажойиб пасини Альба дарвозанинг тўққизлик бурчагига михлаб қўйди!

  • 26'

    Самуэль Умтити қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 24'

    "Осасуна" аъзоси Роберто Торрес бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 22'

    ВАРга мурожаат қилинганига қарамай, қарор ўзгартирилмади. "Осасуна" буёғига ўйинни 10 киши бўлиб давом эттиради

  • 20'

    Қизил карточка! "Осасуна" аъзоси Серхио Эррера бундай ўйини учун майдондан четлатилди!

  • 18'

    Меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беришади.

  • 17'

    Мессининг фаол ҳаракатлари эвазига "Барселона" бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 15'

    "Осасуна" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 14'

    Энрике Барха дарвозанинг тўққизлик бурчагига зарба берди, Тер Штеген супер сейви билан хавфни бартараф этди!

  • 10'

    Френки Де Йонг офсайдда қолиб кетди.

  • 7'

    Де Йонг қўпол ўйнади. Ҳакам хуштагини чалди.

  • 5'

    Сержиньо Дестнинг жарима майдончаси ичига узатган тўпини рақиблар блоклади.

  • 3'

    Хонатан Каллери 65 метрлар масофадан туриб дарвозага зарба берди, Тер Штеген ўз ўрнида.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келмоқда. Ўйин бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! "Осасуна" - "Барселона" учрашуви бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!