"Осасуна" мухлислари Рамосга ўлим тилашди
“Реал” Мадрид клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Ла Лиганинг 23-турида “Осасуна”га қарши ўйинда жиддий тўсиққа дуч келди.
Аниқроғи, учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб мезбон мухлислар “қироллик клуби” ҳимоячиси Серхио Рамосга босим ўтказишди ва унга ўлим тилашди. Шундан сўнг 33 ёшли футболчи “Осасуна” дарвозасига гол урди ва унга бўлган босим янада ортди.
Маълумот учун, Рамос “Реал” сафида 29 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол уришга эришди.
Фикрлар