"Осасуна"га қарши ўйинда Азар нега захирада қолдирилди?

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти футболчи Эден Азар нима учун Ла Лига 7-туридан ўрин олган “Осасуна”га (1:1) қарши ўйинда майдонга тушмаганига изоҳ берди.

"Ўйин шундай бўлдики, Азар эмас, иккинчи қаватда кураш олиб бора оладиган иккинчи ҳужумчи керак эди. Эден эса бу талабларга жавоб бермайди", - дея мураббийнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Ла Лиганинг жорий мавсумида 31 ёшли бельгиялик футболчи 3 та ўйинда гол ура олмади. Чемпионлар лигасида эса битта ўйинда битта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!