"Ўша ваъда: чемпион қилмагунча қайтиш йўқ" - "Андижон"нинг янги футболчиларни таништирув маросимида нималар бўлди?

Суперлигадан кейинги кичик карвон – про лига мусобақаси старт олиш арафасида. Бу йил ҳам про лигадаги кураш ва интригани юқори даражада бўлиши кутиляпти. Суперлигани тарк этган “Андижон” клуби иштиёқини сўндирмаган ҳолда яна кучлилар сафига қайтишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган. Бу борада клуб раҳбарияти томонидан жамоага барча зарур шароитлар яратиляпти. “Андижон” про лигада етакчилардан бири ва фаворит сифатида Виктор Кумиков жамоасига эътибор ортиши табиий ҳол.

Бугун янги мавсум олдидан жамоа билан мухлислар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Андижонлик футболсевар мухлислар учун хушхабарлардан бири шундан иборатки, клуб энди ўз базасига эга бўлди. Маълумки, шаҳардаги бўстон даҳасида “Андижон” клубига тегишли болалар ва ўсмирлар футбол мактаби жойлашган. У ерда шуғулланиш учун қатор майдонлар бор. Раҳбарият эса янги мавсум олдидан айнан болалар ва ўсмирлар футбол мактабида асосий жамоа учун базани барпо қилди. 80 ўринга мўлжалланган ётоқхона мавжуд. Футболчилар учун барча шароитлар яратилган. Бунгача “Мед Сити” сиҳатгоҳида истиқомат қилиб келган жамоа аъзолари энди янги қуриб битказилган базага жойлашади. У ерда футбол мактаби ҳам фаолиятини давом эттираверади.

анд2_1

Жамоа аъзоларининг таништирув маросими янги базада ўтказилгани ҳам бежиз эмас. Ушбу тадбирда ашаддий мухлислар, оммавий ахборот воситалари ҳамда яна бир қатор меҳмонлар иштирок этишди. Кутилганидек, тадбир кўтаринки руҳда, шоду-хуррамликда ўтди. Гарчи “Андижон” иштирокини про лигада давом эттирса-да, ишонч ҳамда эътиборнинг юқорилиги ишқибозларни ҳам руҳлантиряпти.

анд3

Хабарингиз бор, клуб қишки селекция чоғида таркибига бир қатор янги ўйинчиларни қўшиб олди. Маросимда жамоадаги барча 25 нафар ўйинчиларга янги футболка рақамлари билан топширилди.

Элдор Адҳамов, 1. Алишер Жўрабов, 96. Хуршид Ходжаев, 46. Илдар Маматказин, 21. Богдан Милич, 9. Горан Милойко, 20, Аҳрор Иноятов, 8. Илҳом Абдуғаниев, 10. Фарҳод Соҳибжонов, 17. Миржалол Мирзаев, 11. Ислом Маматказин, 4. Иззат Абдулхаков, 7. Муҳаммадкарим Тоиров, 26. Бобур Давлатов, 18. Владимир Бубанья, 15. Азамат Исроилов, 3. Шаҳбоз Эркинов, 22. Саидумар Содиқов, 27. Иброҳим Мухторов, 99. Абдувоҳид Ғуломов, 5. Илҳом Алижонов, 66. Шерзод Эсанов, 23. Аҳмад Анваров, 77. Абдураҳмон Комилов, 14. Маликшох Расулов, 19.

анд7

Тадбирда сўзга чиққан клуб президенти Журъатбек Қувватов шундай деди: “Мухлисларимиздан про лигага тушиб кетганимиз учун узр сўраймиз. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Ваъда берамиз,  Суперлигага чиқишимиз керак. Бунинг учун майдонда футболчиларимиз яхшироқ ўйнаб беришлари керак. Худо хоҳласа, албатта Суперлигага қайтамиз. Вилоятимиз ҳокимига катта раҳмат. Доим эътибор қаратади, қандай ишлар олиб борилаётгани бўйича ҳам сўраб қизиқиб туради. Биз олдимизга кўп режалар қўйганмиз. Мана, янги базамизни ҳам битказиб олдик. Энди стадион “прожектори”ни ҳам яхшилаймиз. Жамоамизга эътиборни янада кучайтирамиз. Ўша ваъда: чемпион қилмагунча қайтиш йўқ", - деди Қувватов.

анд4

Шу ўринда “Андижон” устози Виктор Кумиков ҳам қуйидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Барча футбол мухлисларини янги мавсум билан табриклайман. Шунингдек, Журъатбек Дилшодбековичга миннатдорчилик билдираман. Маълумки, ҳар бир жамоанинг уйи бўлади. Мана, бизни ҳам энди ўз қароргоҳимиз бор. Бундай яратиб берилган шарт-шароитлар ғалабаларимизга замин бўлади, деб ўйлайман. Кимлар бу ерда ишлаб, меҳнат қилган бўлса, барчаларига раҳмат айтаман”, - дея фикр билдирди, Виктор Балютович.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
05/03/2022 08:43
Албатта ИНШААЛЛОХ АНДИЖОН ЧЕМПИОН БУ'лгай
Havas Boltaboev
05/03/2022 05:41
Андижонга омад ер булсин!!!!! Ва янги база Куллук булсин !!!!!