
Осимхен "Ал-Ҳилол"нинг ақл-бовар қилмас маошини ва АПЛ клубларининг таклифидан воз кечди. Футболчи келажагига ойдинлик киритди
Виктор Осимхеннинг келажаги деярли аниқ бўлиб улгурди. Ҳужумчи Европада қолишни истайди ва катта эҳтимол билан фаолиятини "Галатасарай"да давом эттиради, деб хабар бермоқда "Corriere dello Sport" нашри.
26 ёшли футболчи Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби таклиф этган улкан маош – йилига 40 миллион евролик шартномани рад этган. Ушбу келишув умумий 160 миллион евро атрофида баҳоланган эди. Виктор эса ўзининг принципларига содиқ қолиб, Европа футболида қолишни афзал кўрди.
Ҳозирги пайтда Осимхеннинг йиллик маоши 12 миллион еврони ташкил этади ва у бу рақамни сезиларли даражада камайтириш ниятида эмас. Шу боис, унга қизиқиш билдирган АПЛ клублари сони ҳам камайди.
"Наполи" унинг трансферидан 75 миллион евролик бойкот суммасини қоплашни режалаштирган, аммо футболчи ўзини Туркия клубида бахтли ҳис қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Галатасарай" форвардни ўтган мавсумнинг сентябрь ойида ижара асосида жамоага жалб қилган эди. У якунланган мавсумда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 37 та гол урган ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар