Осимхен “Наполи”дан кетишга қарор қилди. Манзил аниқ
“Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен яқинда клуб раҳбарияти билан юзага келган зиддият барҳам топган бўлса-да, Италияга қолмасликка қарор қилди.
DeadlineDayLive нашрининг ёзишича, нигериялик ҳужумчи фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттирига қизиқяпти.
24 ёшли тўпурарга ҳозирнинг ўзида “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал” ва “Челси”дан жиддий қизиқиш бор.
Осимхеннинг неаполликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган. Футболчининг трансфери 120 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ “Наполи” раҳбарияти харидорлардан бундан катта суммани талаб қилиши кутиляпти.
Фикрлар