Осимхен: "Орзуимни рўёбга чиқариш учун жуда қаттиқ меҳнат қиляпман"

"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

"Мен Англия премьер-лигасида ўйнаш орзуимни рўёбга чиқариш учун жуда қаттиқ меҳнат қиляпман. Ҳозир мен энг яхши лигалардан бири - А Серияда ўйнаяпман. Бу мен учун ажойиб туйғу ”, дея нигериялик футболчининг сўзларини "The Atletic" нашри.

Осимхен 2020-йилдан бери "Наполи" сафида тўп суради ва бу мавсумда барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 4 та самарали узатмани амалга қилган. "Transfermarkt" портали 25 ёшли ҳужумчининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!