“Осиё болалари-2022”. Боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

  • 6 август, 2022, 10:47
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, айни кунларда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ВИИ “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари давом этмоқда.

Бироз олдин Владивостокда бокс бўйича баҳслар ўз ниҳоясига етди.

Бугун бокс бўйича ўғил болалар ўртасида финал баҳслари ташкил этилди. Аввалроқ, 7 нафар боксчимиз финалга қадар етиб келгани ҳақида хабар қилгандик. Қувонарлиси, уларнинг 6 нафари ғалаба қозониб, делегациямиз ҳисобига олтин медални қўшиб қўйди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:

-46 кг: Собиржон Тастанов

-48 кг: Илҳомжон Эргашев

-54 кг: Мироншох Норкосимов

-60 кг: Фаррух Тўлаганов

-66 кг: Мухаммадазизбек Исмоилов

-70 кг: Аббос Абдурахимов

Кумуш:

-63 кг: Абдуллох Тохиров

Бронза:

-50 кг: Самандар Олимов

-52 кг: Нодирбек Аллабергенов

-57 кг: Озодбек Тожибоев

-75 кг: Темурбек Абдувахобов

-80 кг: Раҳмонжон Кодиров

+80 кг: Халимжон Мамасолиев.

Ушбу натижа орқали боксчиларимиз “Осиё болалари”да умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!