“Осиё болалари-2022”: Ўзбекистон делегацияси нечанчи ўринда бормоқда?

Ўйинларнинг биринчи кунги дастурида 10та медаллар жамланмаси ўйналди. Эътиборли жиҳати, бугунги беллашувлар давомида ўзбекистонлик спортчи совриндорлар қаторидан жой олди.

Ҳамюртимиз Асадбек Абдумаликов 200 метрга баттерфляй усулда сузиш бўйича белгиланган масофани иккинчи бўлиб босиб ўтиб, VII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида жамоамизнинг дастлабки медалини қўлга киритди.

Истеъдодли спортчимизнинг ушбу медали ҳисобига ҳозирда иштирокчилар орасида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон кучли бешликдан жой эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, “Осиё болалари-2022” баҳсларида 15 мамлакат, Россия Федерациясининг алоҳида 8 та округ ва республика жамоаларининг 1350дан зиёд спортчи болалари қатнашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!