“Осиё болалари” VII халқаро ўйинлари қайси спорт иншоотларида ўтказилади?

Шу йилнинг 27 июль – 8 август кунлари 14-16 ёшли ўсмирлар ўртасида “Осиё болалари” (“Дети Азии”) VII халқаро ўйинлари бўлиб ўтади. Мусобақалар Россиянинг Владивосток шаҳридаги 7 та спорт иншоотида ўтказилиши режалаштирилган. Қуйида шу ҳақда маълумот тақдим этамиз:

Жисмоний тарбия ва спорт маркази (Артём шаҳарчаси)

Бадминтон: 4-7 август,

Стол тенниси: 29 июль – 1 август,

“Юност” спорт саройи

Ўқ отиш: 2-6 август,

“Фетисов Арена” консерт-спорт мажмуаси

Бокс: 2-6 август,

Самбо: 3 август,

Спорт курашлари: 31 июль – 2 август,

Хаспагай: 4 август,

Бадиий гимнастика: 29-31 июль,

“Динамо” стадиони

Енгил атлетика: 31 июль – 2 август,

Камондан отиш: 4-6 август,

Владивосток марказий майдони

Баскетбол 3х3: 29 июль – 1 август,

Брейкинг: 2-3 август,

Мас-рестлинг: 4-5 август,

Пляж волейболи: 28 июль – 3 август,

“Олимпиячи” спорт мажмуаси

Мини-футбол: 31 июль – 4 август, 6-7 август,

Сузиш: 29-31 июль,

“Ёшлик” спорт мажмуаси

Ўзбек кураши: 6 август,

Дзюдо: 2-4 август,

Таэквондо WТ: 30-31 август.

Ўйинларнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари “Фетисов Арена” консерт-спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини спортнинг 17 та тури бўйича жами 174 нафар атлет ҳимоя қилишади. Вакилларимиз фақат Якутия миллий кураши – Хапсагай ва брейкинг (ёки брейк-данс) бўйича мусобақаларда иштирок этишмайди.

Маълумот учун: бугун тунда вакилларимиз “Осиё болалари” VII халқаро ўйинларида иштирок этиш учун Россия Федерациясига жўнаб кетишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!