Осиё чемпионати. 3 нафар ҳамюртимиз ярим финал масаласини ҳал қилди!

  • 04.04.2026 16:20
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари бўлиб ўтяпти.  Бугун 5 нафар вакилимизнинг жангига гувоҳ бўлдик.

-65 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Феруза Абдуалимова шимолий кореялик Хе Сун Хванга қарши баҳс юритди ва афсуски иккинчи раундда техник нокаут билан имкониятни бой бериб қўйди.

-65 кг даги яна бир спортчимиз Абдуллоҳ Мадаминов Ҳиндистон вакили Пратап Ядав билан кураш олиб борди. Ҳинд боксчиси жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ кучли босим ва тезкор ҳаракатлари эвазига Мадаминов ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб 5:0. Абдуллоҳ ярим финалда!

-75 кг вазндаги ҳамюртимиз Азиза Зокирова чорак финалда япониялик Наоко Касахарага қарши рингга кўтарилди. Жанг мобайнида катта устунликка эришган Зокирова рақибасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда, 3 раундда техник нокаут билан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди!

-60 кг вазнда боксчимиз Абдураҳмон Маҳмуджонов Иордания вакили Муҳаммад Абуга қарши чорак финал баҳсини ўтказди. Вакилимиз ушбу жангда ажойиб "мастер-класс" ўтаб берди ва 5:0 ҳисобида зафар қучиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди!

+90 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Арман Маханов қозоғистонлик жаҳон чемпиони Айбек Оралбайга қарши рингга кўтарилди. Маханов жиддий рақибга қарши астойдил ҳаракат қилди. Бироқ, бу ғалаба учун етарли бўлмади ва якунда 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!