Осиё чемпионати: Адҳамжон Муҳиддинов муддатидан олдин ғалаба қозонди, куннинг барча натижалари билан танишинг
Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун 5 нафар боксчиларимиз жанг ўтказиши белгиланган эди. Натижаларни онлайн тарзда ёритиб борамиз.
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Бямба-Ердене Отгонбаатар (Мўғулистон) - Афсуски Асадуллаев 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва илк босқичдаёқ чемпионатдаги иштирокини якунлади.
-48 кг: Асилбек Жалилов - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) - Осиё чемпионатида навбатдаги йўқотишга учрадик. Афсуски, ҳамюртимиз қозоғистонлик рақибига 5:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Панмот Титисан (Таиланд) - Дўсматов рақиби устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу таиландлик боксчи 2020 йил айнан Амманда бўлиб ўтган Олимпиада саралаш мусобақасида Шаҳобиддин Зоировни мағлуб этган эди.
-57 кг: Абдумалик Халаков - Жасим Муҳаммед (Ироқ) - Халаков жангни тўлиқ ўз устунлигида ўтказиб 5:0 ҳисобида зафар қучди ва чорак финалга йўл олди.
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Баскон Паул (Филиппин) - Муҳиддинов биринчи раундда яққол устунлик қилди ва бир бор нокдаун ҳам қайд этди. Рефери эса жангни давом эттириш фойдасиз деб топди ва шу тариқа ҳамюртимиз муддатидан олдин ғалаба қозонди.
Фикрлар