Осиё чемпионати: Бугун 8 нафар боксчимиз жанг қилади
Хабарингиз бор 25 апрел 8 май кунлари Қозоғистон давлати Астана шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар, ва ёшлар ҳамда қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бугун эса мусобақанинг 5-куни старт олиш арафасида. Жанглар 12:00 дан бошланади. бугунги кун дастуридан 8 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган. Демак, улар билан танишинг!
51 кг: Шакарбой Жураев - Арян (Ҳиндистон)
-57 кг: Нодирбек Аллаберганов - Жатин (Ҳиндистон)
-63,5 кг: Абдуллоҳ Тоҳиров - Чее Гералд (Сингапур)
-71 кг: Самандар Ҳабибуллаев - Илҳам Назаров (Туркманистон)
-80 кг: Жавоҳир Меҳриддинов - Сам Эстаки (Эрон)
-92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев - Абуду Паҳеердинг (Хитой)
-52 кг: Зилолахон Юсуфова - Паниса Каттипирот (Таиланд)
-60 кг: Раҳима Бекниязова - Золбо Саинбаяр (Мўғилистон)
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.
Фикрлар