Осиё чемпионати. Мадримов, Батуров ва Рўзметов қозоғистонлик боксчиларга қарши жанг қилади

  • 22 апрель, 2019, 00:41
  • 0
  • Бокс

Бу босқичда эса уларни жиддий рақиблар  кутиб турибди. Жумладан -81 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Дилшодбек Рўзметов 1/4 финалда қозоғистонлик Бек Нурмаганбетга қарши рингга чиқадиган бўлди.

-75 кг вазн тоифасида эса Исроил Мадримов қўшниларимизнинг яна бир вакили - Турсунбой Кулахмет билан жанг қилади.

Шунингдек, -69 кгда жанг ўтказаётган Бобоусмон Батуров 23 апрель куни Асланбек Шимбергеновга қарши ригга кўтарилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!