Осиё чемпионати. Умумжамоа ҳисобида Қозоғистонни ортда қолдирдик
Финал жанглари тўлиқ якунланиб бўлмасидан, Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар ўртасидаги баҳсларда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаши маълум бўлди. Бундан бироз олдин Бобоусмон Батуров делегациямиз ҳисобига учинчи олтин медални қўшиб қўйди.
Шу тариқа бу борада энг яқин таъқибчи - Қозоғистондан медаллар сифати бўйича ўзиб кетилди. Қўшниларимиз ҳисобида ҳозирча битта олтин медаль (Турсунбой Қулаҳмет) мавжуд. Қолаверса, ҳали олдинда икки финал бор.
Аммо олтин медаллар сони тенг келган тақдирда, вакилларимиз кумуш медаллар сони бўйича ҳам Қозоғистонни ортда қолдиради.
Фикрлар