Осиё чемпионатида 12 нафар боксчимиз финалга чиқди

  • 8 август, 2019, 11:20
  • 0
  • Бокс

Қувайтда ўсмирлар ўртасида бокс бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда. Чемпионатнинг 14 вазн тоифасида ўтказилган ярим финал жанглари нинг ҳар бир вазнида чарм қўлқоп усталаримиз рингга кўтарилди. 

Унда ҳамюртларимиздан Ҳумоюнмирзо Абдурасулов туркманиятонлик Дониёр Розметовни, Ҳожиакбар Маҳмудов тожикистонлик Руслан Гафуровни, Фарруҳ Тўлаганов қозоғистонлик Амир Сеилханни, Умидилло Абдурасулов қозоғистонлик Бахтияр Анарбаевни, Бобурбек Бобожонов қозоғистонлик Дархан Нуржигитни, Лазизбек Тўлқинов қозоғистонлик Султан Молдашни, Далержон Бозоров тожикистонлик Шахбоз Дадажоновни, Жаҳонгир Нарзиев эронлик Фарҳани Алиризони, Абдулазиз Абдураҳмонов қирғизистонлик Бексултан Кимсановни, Мирзоб Некбоев қирғизистонлик Баиел Самидин Уулуни, Шавкатжон Болтаев қозоғистонлик Жандос Ерсултановни, Шаҳбоз Ҳамидуллаев эса қувайтлик Алсархид Абдулазизни ўз вазн тоифаларида енгиб финал йўлланмасини қўлга киритди.

Афсуски, вакилларимизда Айназар Кенесбаев ва Ҳусанбой Риҳсибоев финал остонасида мағлубиятга учради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!