Осиё чемпионатида Элнур Абдураимов ва Миразизбек Мирзаҳалиловни мағлуб этган боксчилар Монголия жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • 19 октябрь, 2021, 10:57
  • 0
  • Бокс

Монголия бокс терма жамоаси ҳам сўнги йилларда юқори натижаларга эришиб келмоқда. Хусусан, Дубаи шаҳрида бўлиб ўтган қитъа биринчилигида ушбу давлат вакилларидан Энх-Амар Хархуу вакилимиз Миразизбек Мирзаҳалиловни финал жангида, Баатарсух Чинзориг ярим финалда Элнур Абдураимовни, Эрденебат Тсенбаатар эса Абумалик Халаковни мағлуб этган ва улар якунда 3 та олтин медалга эга чиққан эди. Бу сафарги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи таркибдан Тсенбаатар тушиб қордирилди ва жамоа қуйидагича тузилди:

-48 кг: Ган-Эрдене Ганчуяг
-51 кг: Энхмандах Хархуу
-54 кг: Энх-Амгалан Баярсайхон
-57 кг: Энх-Амар Хархуу
-60 кг: Тулга Ўйинбаатар
-63,5 кг: Баттумур Мишел
-67 кг: Чинзориг Баатарсух
-71 кг: Отгонбаатар Бямба-Эрдене
-75 кг: Уранчимег Мунхерден

Россия бокс терма жамоаси таркиби эълон қилинди. Унга Олимпиада чемпиони киритилмади...

Ҳасанбой Дўсматов ва Амит Пангал қарама-қаршилигига гувоҳи бўламизми? Ҳиндистоннинг жаҳон чемпионатига борадиган таркиби билан танишинг

Қозоғистоннинг бокс бўйича жаҳон чемпионатига борадиган таркиби аниқ. Конкабаев эса.....

Баҳодир Жалоловга рақиблик қилган Ричард Торрес жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибда борми?

Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби Пэт Маккормак жаҳон чемпионатига бормайди. Британия таркиби билан танишинг (фото)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!