
Осиё чемпионатида иккита медаль қўлга киритилди
Қувайтда қиличбозлик бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги баҳслари якунланди.
Мазкур тоифада кечган беллашувларда ҳамюртларимиз 2 та кумуш медалга сазовор бўлишди.
Ҳар икки медални саблячиларимиз жамоавий дастурда қўлга киритишди. Хитойлик қиличбозларга қарши кечган финалларда йигитларимиз 17:45, қизларимиз эса 44:45 ҳисобларида имкониятни бой беришди. Эртага ёшлар ўртасидаги баҳсларга навбат берилади.
Фикрлар