Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ўсмир боксчиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди

  • 18 октябрь, 2019, 17:36
  • 0
  • Бокс

Хабар бериб ўтганимиздек, бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААнинг Фужайра шаҳридаги Осиё чемпионатида иштирок этди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Вакилларимиз мусобақада 23 нафар боксчи билан иштирок этиб, 20 та медаль қўлга киритишди.

Бугун ана шу қитъа чемпионатида муваффақиятли қатнашган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар "Ислом Каримов" номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Кутиб олиш маросимида «Ўзбекистон Темир йўллар» АЖ мутасаддилари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари ва МОҚ вице-президенти Сакен Полатов, Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!