Осиё кубоги: Бугун гуруҳ босқичи 2-тур учрашувларига старт берилади

Бугун БАА яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё кубоги-2019 турнирида гуруҳ босқичи иккинчи тур учрашувларига старт берилади.

Ушбу баҳсларни Тошкент вақти билан соат 16:00да “А” гуруҳи вакиллари Баҳрайн ва Таиланд терма жамоалари ўртасида ўйин бошлаб беради. Баҳрайн 1-турда мезбон терма жамоа БАА билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, Таиланд Ҳиндистон термасига йирик ҳисобда мағлуб бўлган. 4:1

Гуруҳнинг иккинчи қарама-қаршилигида Ҳиндистон термаси амирлик футболчилари билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади.

Куннинг сўнгги учинчи баҳсида “В” гуруҳи жамоалари иштирок этади. Унда ўтган турда амалдаги чемпион Австралияни мағлуб этган Иордания Сурия термаси ўзаро тўқнаш келишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30да старт олади.

"А" гуруҳи
10.01.2019
16:00
Баҳрайн - Таиланд
21:00 БАА - Ҳиндистон

"В" гуруҳи
18:30 
Иордания - Сурия

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!