Осиё кубоги. Гуруҳимиздаги параллел кечган ўйинда Сурия Ҳиндистондан устун келди
Осиё кубоги 3-тури доирасида Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда номинал мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Ягона голга 76-дақиқада Омар Ҳарбин муаллифлик қилди. Унинг бу голи жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.
Шу тариқа, Сурия гуруҳда 4 очко тўплаб, 3-ўринни қўлга киритди. Шунга қарамай, улар катта эҳтимол плей-оффда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бирорта очко тўплай олмаган Ҳиндистон эса сўнгги 4-ўрин билан гуруҳда қолиб кетди.
Фикрлар