Осиё кубоги. Ўзбекистон 3-саралаш босқичини юз фоизлик натижа билан якунлади

Осиё кубоги саралаши 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Таиланд учрашуви якунланди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Ҳамюртларимиз сафида илк голга Жалолиддин Машарипов муаллиф бўлди. Шунингдек, яна бир гол Азиз Турғунбоев ҳисобига қайд этилди. Меҳмонларимизга бу баҳсда гол уриш имкони берилмади.

Мазкур натижадан сўнг Ўзбекистон "С" гуруҳи ортда қолган уч турида 9 гол урди ва ўз дарвозасидан бирорта тўп ўтказиб юбормади. Шу тариқа, миллий терма жамоамиз 9 очко тўплаган ҳолда, пешқадамликни сақлаб қолди. 

  • 90+3'

    Учрашув якунига етди. Якуний ҳисоб - 2:0. Ўзбекистон 3-турда ғалабани расмийлаштириб қўйди. Ғалаба муборак, азизлар!!!

  • 90+2'

    Остон Ўрунов гол урган эди. Аммо эронлик ҳакам бу вазиятни ҳужумда фол деб қайд этди ва гол инобатга олинмади. 

  • 90'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    Вакилларимиз чиройли ўйнаб, тўпни ўзида назорат қилишга ҳаракат қилмоқда.

  • 83'

    Элдор Шомуродов ўз ўрнини Шерзод Темировга бўшатиб берди.

  • 81'

    Элдор Шомуродов гол уришига рақиб ҳимоячилари йўл қўймади.

  • 79'

    Умар Эшмуродовга тактик фол ишлатгани учун сариқ карточка кўрсатилди,

  • 77'

    Ойбек Бозоров жамоамиз учун стандарт вазият ишлаб берди.

  • 74'

    Майдонда кетма-кет ҳужумлар амалга оширилмоқда. Аммо голдан дарак йўқ.

  • 70'

    Элдор Шомуродов гол учун жуда қулай вазият юзага келтириши мумкин эди. Бироқ рақиб дарвозабони тўпни ушлаб олди. 

  • 68'

    Жарима зарбасидан сўнг Шомуродовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

  • 66'

    Игорь Сергеев ўрнига Сардор Собирҳўжаев, Жалолиддин Машарипов ўрнига эса Остон Ўрунов баҳсга қўшилди. 

  • 64'

    Шомуродов тезкорлик билан рақиб жарима майдонига ёриб кирмоқчи бўлди. Аммо таиландлик ҳимоячилар уни кўпчилик бўлиб тўхтатиб қолди.

  • 61'

    Дилшод Саитов бошини ушлаб майдонда ётибди. У тиббий кўмакка муҳтож.

  • 58'

    Футболчиларимиз тўпни рақибга топшириб, асосий эътиборни қарши ҳужумларга қаратмоқда.

  • 55'

    Отабек Шукуровга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 53'

    Таиланд футболчилари кескин пас билан ҳимоячиларимизни доғда қолдира олди. Шунга қарамай, якуний узатмага аниқлик етишмади.

  • 51'

    Вакилларимиз сафида ўзгариш. Азиз Турғунбоев ўрнига Ойбек Бозоров майдонга туширилди. 

  • 50'

    Машариповдан навбатдаги хавфли зарба. Лекин рақиб посбони қийинчилик билан бўлсада, бу зарбани қайтара олди.

  • 48'

    Уххх. Ўткир Юсупов дарвозаси томон кучли ва шу билан бирга ноаниқ зарба берилди. 

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 2:0. Олдинда Ўзбекистон терма жамоаси.

  • 45'

    Сергеев рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг сўнгги зарбаси жуда кучсиз чиқди ва посбон тўпни эгаллаб олди.

  • 43'

    Рақибларимиз сал қолса ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Аммо ҳимоячиларимиз томонидан хавф бартараф этилди. 

  • 41'

    Зотеев қанотдан узатма берди. Бироқ унинг паси ноаниқ кетди.

  • 39'

    Таиландликлар футболчиси бош билан тўпни дарвозага йўллади. Аммо унинг зарбаси ноаниқ.

  • 35'

    Азиз Турғунбоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 34'

    Турғунбоев ажойиб тарзда ҳимоячиларни алдаб ўтаётган эди. Бироқ якунда у мувозанатни йўқотиб, тўпни йўқотди. 

  • 31'

    Ҳамюртларимиз ҳужум қилишда давом этмоқда. 

  • 28'

    Таиланд жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. 

  • 25'

    Қанотда рақиб футболчиларига нисбатан қўполлик ишлатилди.

  • 23'

    ГООООООООЛ! Азиз Турғунбоев Шомуродовнинг узатмасидан сўнг ажойиб тарзда дарвозани ишғол қилди. Ҳисоб 2:0.

  • 20'

    Рақибларимиз майда паслар билан мудофаа чизиғимизни ёриб кирмоқчи. Аммо ҳозирча барчаси бесамар кетмоқда. 

  • 17'

    Яхши ривожланаётган ҳужумимиз офсайд сабаб якунига етди. 

  • 15'

    Жалолиддин Машариповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 12'

    Машарипов қанотдан рақибларни алдаб, жарима майдончасига пас берди. Бироқ узатма ноаниқ бўлиб чиқди.

  • 10'

    Яна бир хавфли вазият! Элдор Шомуродовнинг зарбасига рақиб ҳимоячилари тўғаноқ бўлди.

  • 8'

    ГООООООООЛ! Жалолиддин Машарипов учрашувда ҳисобни очмоқда. У Элдор Шомуродовнинг узатмасини голга айлантирди.

  • 6'

    Таиланд вакиллари босиқлик билан тўп назоратига эътибор қаратмоқда. 

  • 3'

    Шомуродов тўп учун курашдан сўнг майдонга йиқилиб тушди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилиши керак.

  • 1'

    Ўйинга старт берилди. Ўзбекистон оқ, Таиланд футболчилари кўк рангли либосларда ҳаракат қилмоқда. 

  • *'

    Футболчилар майдонда. Учрашув старти учун ҳамма нарса тайёр ҳолатда. 

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Восток
14/06/2022 22:37
Шархловчи уйига кетгани шошиб колди репортаж охиригача булмади