
Осиё кубоги. Ўзбекистон Индонезияни ишончли тарзда мағлуб этди (Видеошарҳ)
Хитой яшил майдонларида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги давом этмоқда.
Иккинчи тур доирасида терма жамоамиз Индонезия ёшларига қарши баҳс олиб борди.
Мазкур беллашувда ёшларимиз 1:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, 21-дақиқада Муҳаммадали Ўринбоев жамомизни олдинга олиб чиққан бўлса, икки дақиқадан сўнг рақиб футболчиси Равен ҳисобни тенглаштирди. Терма жамоамизнинг кейинги голларига эса Абдуғофур Ҳайдаров (47') ва Саидумархон Саиднуруллаев (63') муаллифлик қилди.
Фикрлар