Осиё кубоги. Қатар турнирни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Осиё кубогининг илк ўйинида Қатар ва Ливан терма жамоалари ўзаро куч синашди ва қатарликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Алининг пасидан кейин Афиф ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқада ҳужумчининг ўзи орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Сўнгги дақиқаларда Акром дубль қилиб, ўйинга нуқтани қўйди. 

Шу тариқа, Маркес шогирдлари биринчи турда 3 очкони қўлга киритиб, "A" гуруҳида пешқадамга айланиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!