Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси жойлашган гуруҳда вазият қандай? (Турнир жадвали)

Яқиндагина футзал бўйича Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган Афғонистон - Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Голларга бой беллашувда вакилларимиз 5:1 ҳисобида рақибдан устун келди. Шу тариқа, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари муддатидан аввал Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда тожикистонликлар Непални 11:1 ҳисобида доғда қолдирди.

Ушбу учрашувлардан сўнг ҳамюртларимиз 6 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Тожикистон икки, Афғонистон уч, бирорта очко олмаган Непал тўртинчи поғонани банд этган.

photo_2022-04-11_12-43-33

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!