Осиё кубоги U-23. Ўзбекистон Японияга "нон" бермади (статистика)
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогининг иккинчи ярим финали якунига етди. Унда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси япониялик тенгқурларини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Дастлаб, вакилларимиз Жасур Жалолиддиновнинг 60-дақиқада киритган супер голи эвазига ҳисобни очди. Жалолиддинов жарима майдони ташқарисидан тўпни Зион Сузуки дарвозасига "михлаб қўйди". Иккинчи тайм сўнгида Ҳусаин Норчаев бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, фарқни иккитага етказди.
Қайд этиш лозим, вакилларимиз учрашув давомида жами 20 та зарба йўллади. Шулардан 6 таси дарвоза томон аниқ борди. Қуйида учрашув статистикаси билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Фикрлар