Осиё кубоги U-23. Саудия Арабистони БААни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогида 3-тур баҳслари якунига етди.

"D" гуруҳи иштирокчилари Саудия Арабистони ҳамда БАА беллашувида номинал мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда голларга Яҳё ва Абдулҳамид муаллифлик қилди.

Шу тариқа, саудияликлар 7 очко билан гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўл олди. Чорак финалда Саудия Арабистони Вьетнамга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!