Осиё кубогининг энг яхши дарвозабони "Андижон" шарафини ҳимоя қилади

  • 06.01.2026 21:51
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Андижон” жамоасининг навбатдаги трансфери яна бир Осиё чемпиони - Неъматуллоҳ Рустамжонов!

Tecno

У 2008-йилнинг 17-март санасида Тошкентда дунёга келган. 

Дарвозабоннинг илк жамоаси “Пахтакор”. Кейинчалик “Одил Жуниор”да таҳсил олди. 

2024-йили Осиё чемпионати саралашида 3 та учрашувнинг 2 тасида дарвозани қўриқлаб ўз постини муносиб ҳимоя қилган ва гол ўтказмаган. 

Ўтган йили U-17 Осиё чемпионатида терма жамоамиз сафида мусобақа ғолиблигини қўлга киритди ва энг яхши дарвозабон деб топилди. У 5 та учрашувда қатнашган ва 2 та қуруқ ўйин ўтказган. Шунингдек Қатардаги мундиалда ҳам иштирок этди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!