Осиё кубогининг илк қизил карточкаси Равшан Эрматов томонидан кўрсатилди
Ads

Хабарингиз бор айни дамда Осиё кубоги "Б" гуруҳининг иккинчи жуфтлигида Сурия ва Фаластин терма жамоалари ўзаро кураш олиб боряпти.

Биз учун аҳамиятлиси ушбу баҳсни Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боришмоқда.

Учрашувнинг 68-дақиқасида суриялик футболчи Омар Ҳарбинга нисбатан ўйин қоидасини бузган Муҳаммад Салеҳ ҳакам томонидан иккинчи марта огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди. 

Бироқ, Равшан Эрматов вазиятга кескин баҳо бериб юборди дейиш ҳам мумкин. Чунки, иккинчи қаватда тўп учун курашда Муҳаммад Салеҳ кутилмаганда (беҳосдан) Омар Ҳарбиннинг бошига бош билан зарба бериб юборди. Ушбу ҳолатда Салеҳ тўпга қарамай юқорига кутарилди ва тўп траекториясини деярли назорат қилмаётган эди.