
Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам ўзбек спортчилари учун омадли келди
Тошкент шаҳрида самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кун беллашувлари ўз якунига етди.
Кун давомида ўзбекистонлик самбочилар барча 16 та вазнда кураш олиб боришди. Уларнинг 14 нафари мусобақани медаль билан якунлади. 10 нафар ҳамюртимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, яна 4 нафар самбочимиз бронза медалига эга чиқди.
Совриндорларимиз рўйхати билан танишинг:
Олтин:
-65 кг: Сарвиноз Эсанова
-72 кг: Гулина Облоқулова
-79 кг: Шаҳриёр Каримов
-98 кг: Миржалол Нормўминов
+98 кг: Асрор Ҳамидов
-54 кг: Гулсевар Ўроқова (аёллар жанговар самбоси)
-59 кг: Хуршида Абдувоҳидова (аёллар жанговар самбоси)
-65 кг: Шаҳзода Азатова (аёллар жанговар самбоси)
-58 кг: Лутфулло Сайдаматов (жанговар самбо)
-71 кг: Шариф Кушаев (жанговар самбо)
Бронза:
-80 кг: Шахноза Бозорова
+80 кг: Чарос Абдуллаева
-88 кг: Худоёр Ибройимов
-50 кг: Вазира Очилова (аёллар жанговар самбоси)
Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари 14 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалларига эга чиқишганди.
Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати.
Фикрлар